Ҳолат бўйича "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ахборот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат "7-Автобус саройи" филиали тасарруфидаги "Мерcэдес-Бенз" русумли, давлат рақами 01| 719 WCA, сарой рақами 303-бўлган, 171-сонли-"Бўзсув маркази – Чилонзор метроси" йўналишида ҳаракатланувчи автобусда содир бўлган. Дастлабки маълумотга кўра, автобус Бунёдкор шоҳ кўчасидан ҳаракатланиб бораётган вақтда, автобуснинг турбонадув қисмидаги носозлик сабабли тутун чиқариш қисми (глушител)дан мой сизиб чиқиши оқибатида тутун чиққан.
Автобус ҳайдовчиси ушбу ҳолатни кўриб, соат 09:40да "7-автобус саройи" филиалининг навбатчисига ахборот берган ва автобус зудлик билан автобус саройига қайтарилган.
Ҳозирда "7-автобус саройи" филиалининг техник мутахассислари томонидан автобуснинг техник носозлиги бартараф этилмоқда, — дейилади хабарда.