Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек тумани “Янги Ўзбекистон” шоҳ кўчаси бўйлаб “CAEX” савдо кўргазмалар уйидан “Янги Ўзбекистон” боғининг кириш қисмигача бўлган ҳудудда барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланади.
Маълумотларга кўра, Янги Ўзбекистон шоҳ кўчасидаги Олимпия шаҳарчаси ҳудуди атрофида ер ости туннели қурилиши бошланиши режалаштирилган.
Мазкур йўл қисми жорий йилнинг 12 апрелидан 1 сентябригача ёпилади, — дейилади хабарда.