Қайд этилишича, лойиҳа бўйича Чорсу майдонидаги 1982 йилда қурилган ва узоқ вақт ташландиқ бўлиб қолган “Чорсу” меҳмонхонаси биноси бузилади ва ўрнидан еҳмонхона, бизнес-марказ, турар-жойлар қурилиши шунингдек, “Чорсу” меҳмонхонасига бағишланган кичик музей ҳам очилиши режалаштирилган.
Таъкидланишича, лойиҳани Германиянинг Тчобан Восс Арчитектен компанияси ишлаб чиққан. Янгиланган майдоннинг қурилиш ишлари 2025 йилда бошланиб, 2029 йилда якунланиши режалаштирилган.