Албатта, бу ишларни бажаришда илмий ёндашув ва малакали мутахассислар зарур бўлади. Сейсмик хавфсизликни таъминлаш ҳамда бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича қурилиш соҳасида тадқиқот олиб бораётган ёш олимлар учун нуфузли хорижий олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот ташкилотларига қисқа муддатли илмий амалиётга юбориш бўйича Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан танлов эълон қилиниб, ғолиблар Хитой Халқ Республикасининг Чунцин ҳамда Шанхайда жойлашган, жаҳон нуфузли университетлар рейтингининг 500 талига киривучи таълим масканида қисқа муддатли илмий амалиётга юборалган эди. Ана шу амалиётни ўташ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти докторанти Руслан Кишанов ҳам насб қилди.
Ҳусусан, амалиётдан кўзланган асосий мақсад, тадқиқот олиб бораётган ёш олимларнинг Сейсмология, шунингдек, қурилиш соҳасида бино ва иншоотларнинг зилзилабордошлигини янада ошириш бўйича Хитой Халқ Республикаси тажрибасини ўрганиш эди.
Бу ерда жаҳонга таниқли ва илмий солаҳияти юқори бўлган профессор олимлар сейсмология, бино ва иншоотларнинг зилзилабордашликни ошириш, фуқаро муҳофазаси бўйича ҳозирги кунда долзарб мавзулар, муоммалар ва уларнинг илмий ечимлари бўйича маърузалар қилишган. Бундан ташқари сейсмология бошқармаси қурилиш ва лойиҳалаш каби қатор ташкилотларнинг етакчи мутахассислари билан ўчрашувлар ташкил қилиниб, мутахассислар томонидан таёрланган тақдимотлар намойиш этилган.
- Ўз илмий ишим бўйича ва юртимизда сейсмология соҳаси, бино ва иншоотларнинг зилзилабордашлиги бўйича эришилаётган ютуқ ва янгиликларим бўйича маърузалар қилдим. Шунингдек, биз нафақат евро-осиё балки бошқа қитъалардан келган ёш олимлар билан хам танишиб илм-фан янгиликлари бўйича фикир мулоҳазалар алмашдик, -дейди Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти докторанти Руслан Кишанов.
Минажатдин Қутлымуратов,
“Янги Ўзбекистон” мухбири.