баннер
20 апр 2025
10:48

    Тошкентдаги иккита МЧЖ лицензиясиз “Умра“ тадбирини ташкил этгани учун жаримага тортилди

    Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ўтказилган текширувларда иккита МЧЖ лицензиясиз “Умра“ тадбирини ташкил этгани учун жаримага тортилди.

    Қайд этилишича, Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ўтказилган текширув натижасига кўра Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида жойлашган “Назир травел Н1” МЧЖ ва “Бону травел 000” МЧЖ га нисбатан лицензиясиз “Умра“ тадбирини ташкил этгани учун молиявий жарима қўлланилди.

    “Умра“ тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (75 млн. сўм) этиб белгиланган.

    Ҳурматли фуқаролар, Дин ишлари бўйича қўмита зиёратчиларимизни “Умра“ амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун огоҳ бўлишлари ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмасликлари мақсадида ишончли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишларини тавсия этади.
    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech