Тошкентдаги ЙТҲда “Nexia-3” ёниб кетди

    Тошкент шаҳрининг Миробод туманида “Cobalt” ва “Nexia-3” русумли автотранспорт воситалари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

    Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

    Қайд этилишича шу йилнинг 5-октябрь куни соат 06:05 ларда Миробод тумани Ойбек-Шаҳрисабз кўчалари чорраҳасида "Cobalt" русумли автомашинаси ва "Nexia-3" русумли автомашиналари тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тўқнашувдан сўнг Nexia-3 автомашинасида ёнғин юзага келган.

    Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган.

    Ёнғин натижасида тан жароҳат олганлар бўлмаган.

    Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates