3 та вилоятда ноқонуний ер савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

    ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида ер ресурсларини ноқонуний талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди.

    Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Шу йилнинг 24 сентябрь куни ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳамда ИЖҚК Департаментининг Чилонзор тумани бўлими ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. 1999 ҳамда 2001 йилда туғилган Тошкент вилоятида яшовчи икки нафар шахс жиноий тил бириктириб, Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, Ўзар кўчаси ҳудудида жойлашган ҳокимият захирасидаги 8 сотих бўш ер майдонини ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 200.000 АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан бўнак тариқасида 25.000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Самарқанд вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати, вилоят прокуратураси ҳамда Департаментнинг Пайариқ туман бўлими ходимлари ҳамкорлигида Пастдарғом туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, 1979 йилда туғилган муқаддам судланган шахс Пастдарғом тумани Шомбулоқ маҳалласи ҳудудида жойлашган фермер хўжалигига қарашли 8 гектар ер майдонини 40 000 АҚШ долларига сотишини ҳамда келгусида мансабдор танишлари орқали ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 20 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Навоий вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати томонидан Навоий шаҳар ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, 1971 йилда туғилган якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахс қўлга олинди. У Навбаҳор туман ҳудудида жойлашган Ўрмон хўжалиги бошқармасига тегишли бўлган 1000 гектар ер майдонини сотиши ва ҳужжатларни тайёрлаб бериш эвазига жами 15.000 АҚШ долларини талаб қилиб, олдиндан 2.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

    Ҳозирда ҳар уч ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят ишлари қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates