Туркияда ҳужжатлари ва пулларини ўғирлатиб қўйган ватандошимиз Ўзбекистонга қайтарилди

    Халқаро ҳамкорлик 5 октябр 2024 781

    Туркиянинг Истанбул шаҳрига сайёҳ бўлиб борган ва ҳужжатлари билан пулларини ўғирлатиб қўйган 74 ёшли ватандошимиз Ўзбекистонга қайтарилди.

    Бу ҳақда Бош консулхона хабар берди.

    Шу йилнинг 4 октябр куни Бош консулхонага соат тахминан 20:05 ларда 74 ёшли фуқаро К.Г. Истанбулда пулсиз ва ҳужжатсиз қийин аҳволда қолгани сабабли Ўзбекистонга қайтишда ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди.

    Маълумотларга кўра, шу йилнинг 27 сентябр куни юртдошимиз Тошкентдан Истанбулга сайёҳ сифатида учиб келган, ва шу йилнинг 4 октябр куни Туркиядаги савдо шохобчаларининг бирида ўзига тегишли бўлган ҳамёнини ўғирлатиб қўйган.

    Бош консулхона мурожаатчининг ёши ва қўлида қайтиш чиптаси борлигини инобатга олиб, зудлик билан ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштириб фуқарони аэропортга кузатиб қўйди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates