Бу ҳақда ИИБ ТҚД Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Қайд этилишича, Жиззах вилоятида яшовчи фуқаро Б.М. 5 млн сўмга яқин пуллари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилгани ҳақида ИИО ганига мурожаат қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Наманган вилоятида яшовчи Ж.Ш. содир этганлиги аниқланган.
Маълумотларга кўра, гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Ж.Ш. Телеграм мессенжерида “Farhod_investr_UZB1” каби бир қанча аккаунтлар ташкил қилиб, бунга ишонган фуқароларга пулларини тез фурсат ичида кўпайтириб беришини айтган ва ишончига кириб улардан фирибгарлик йўли билан пуллар тушириб келганлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ж.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г“ билан жиноят иши қўзғатилган.