Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, сайл 18 мартдан 22 мартгача "Наврўз" боғида бўлиб ўтади.
Тадбирда дорбоз ва полвонларнинг чиқишлари, ўзбек халқ ўйинлари, миллий анъаналаримизга асосланган бозор муҳити, миллий таомларимиз, «Ретро» тўй маросими ва эстрадамиз юлдузларининг чиқишлари ташкил этилади.