Тошкентга олиб келинаётган 315 кг сифатсиз гўшт маҳсулоти тўхтатиб қолинди

    Гўшт лаборатория хулосасига асосан истеъмолга яроқсиз экани аниқланди.

    Сурхондарёдаги «Дарбанд» ЙПХ масканида ўтказилган рейд тадбирида 21 апрел, якшанба куни соат тахминан 01:30 лар чамасида Денов-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган Денов туманида яшовчи 1997 йилда туғилган фуқаро Х.Ф. бошқарувидаги Cobalt автомашинаси тўхтатилди.

    Вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ҳамда вилоят ветернария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган текширувда автомашина юкхонасидан 40 ёшли деновлик фуқаро С.Б.га тегишли бўлган ҳеч қандай ветеринария ҳужжатлари бўлмаган 315 кг йирик шохли мол гўшти олиб кетилаётганлиги аниқланган.

    Ушбу гўшт маҳсулоти тегишли тартибда тешкширилганда эса вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази лабораторияси хулосасига асосан истеъмолга яроқсиз эканлиги аниқланди.

    Ҳозирда гўшт эгасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан тегишли тартибда маъмурий байённома расмийлаштирилган ҳамда истеъмолга яроқсиз деб топилган гўшт маҳсулоти йўқ қилинган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates