Чорсу бозорида 95 кг истеъмолга яроқсиз маҳсулотлар аниқланди

    Шу йилнинг 20 август куни Пойтахтдаги Чорсу бозорида Санепидқўмита томонидан расталарда сотилаётган маҳсулотларнинг истеъмолга яроқлилиги бўйича назорат тадбири ўтказилди.

    Бу ҳақда Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

    Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Шайхонтоҳур туман бўлими масъуллари томонидан Эски Жува деҳқон бозорида бозор Ветеринария санитария экспертиза лабораторияси, ИИБ ходимлари ҳамда бозор маъмурияти ходимлари билан ҳамкорликда рейд тадбирлари давомида бозорнинг санитария ҳолати, озиқ-овқат маҳсулотларини сифат кўрсаткичи ўрганилди.

    Сотувчиларга овқатдан заҳарланиш, ботулизм касалликларини олдини олиш ҳақида ҳамда санитария-гигиеник талабларга риоя қилиб ишлаш кераклиги ҳақида тегишли тавсиялар берилди. Ноқонуний тарзда сотилаётган савдо ҳолатлари бартараф этилди.

    Шунингдек, назорат тадбирлари натижасида сифати кафолатланмаган, истеъмолга яроқсиз маҳсулотлар аниқланди:

    — 600 дона тухум;

    — 45 кг полиз маҳсулотлари;

    — 18 кг хамир маҳсулоти;

    — 4 литр консерва маҳсулоти;

    — 10 литр сут;

    — 7 кг сузма;

    — 6 кг творог;

    — 5 кг қурт озиқ-овқат маҳсулотлари ўрнатилган тартибда савдодан олиниб бракераж қилинди.