Олмазор туманида Ўзбекистон-Туркия технопарки ташкил этилади

    Бизнес 12 август 2020 1170

    Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг таклифи билан барпо этиладиган технопаркда Туркиянинг юқори технологиялар соҳасида дунё бўйлаб ишлаётган давлат ва хусусий корхоналари фаолият юритади.

    Ер ажратиш билан бир қаторда Ўзбекистон ҳукумати ушбу лойиҳанинг инфратузилмасини ўз зиммасига олади, шунингдек, мамлакатнинг илмий тадқиқот фаолияти билан шуғулланадиган компаниялари ҳам технопаркка жалб қилинади. Лойиҳанинг Туркия томонидан иштирокчиси эса Истанбул технопарки бўлади.

    Турк дунёси бирдамлик уюшмаси вице-президенти, инвестицияларнинг «меъморлари»дан бири Мустафо Жанкат Aйтек томонларнинг ҳар бири 50 фоиз улушга эга бўлишини таъкидлади. Aйтек минтақадаги бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилиш устида ҳам иш олиб борилаётганлигини маълум қилди.

    Технопаркда тиббий вакциналар ва дори-дармон, учувчисиз қурилмаларни ишлаб чиқариш, коммуникация соҳасида янги технологияларни яратиш, қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат соҳасидаги тадқиқотларни амалга ошириш учун кенг кўламли инвестициялар киритилиши режалаштирилган, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates