Тошлоқ тумани саноати ривожланган ҳудудга айланади

    Саноат 11 ноябр 2021 1335

    Фарғона вилоят Тошлоқ туманидаги Келажак кичик саноат зонаси ҳудудида «Mng-Groups» МЧЖ да арматура ва темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга ошириляпти.

    3,3 гектар майдонда барпо этилаётган ушбу корхонанинг дастлабки босқичида тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобидан 18 миллиард сўм инвестиция йўналтирилган. Иккинчи босқичда корхонага киритиладиган сармоя ҳажми 40 миллиард сўмга етказилади.

    Бу ерда ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси қурилиши ҳам жадал суратларда давом этяпти. Туманда пахта-тўқимачилик кластери таркибига кирувчи ушбу янги заводнинг ишга туширилиши жорий йил якунига қадар режалаштирилган. Қиймати 76 миллиард сўм бўлган янги корхона лойиҳасига 3,7 миллион доллар банк кредити жалб этилган бўлса, қолган маблағ корхонанинг ўз сармоясидир.

    Кичик саноат зонасига ташриф буюрган Фарғона вилоят ҳокими шунингдек, ичимлик суви, газ, канализация тармоқлари ҳамда томчилаб суғориш тизимлари учун пластмасса қувурлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Мега Полимер» корхонасининг тантанали очилиш тадбирида иштирок этди.

    Умумий майдони 1,8 гектарни ташкил этадиган, 2 700 квадрат метр ишлаб чиқариш майдонида жойлашган ушбу корхона йиллик 300 минг погонометр турли ўлчамдаги пластмасса қувурлар ишлаб чиқариш қувватига эга. Лойиҳа қиймати 70,7 миллиард сўмни ташкил этадиган корхона, 20 миллиард сўм тадбиркорнинг ўз сармояси ва 5 миллион доллар банк кредити ҳисобидан барпо этилди. Корхонада 70 та янги иш ўрни яратилди.

    Кичик саноат зоналаридаги лойиҳаларнинг бориши юзасидан муҳокама ўтказган вилоят ҳокими, ҳар бир лойиҳанинг ўз муддатида ва муваффақиятли амалга ошиши негизида янги иш ўринлари, аҳоли турмуши фаровонлиги, иқтисодиётнинг ривожланиши, қўшимча солиқлар мавжудлигини қайд этди, деб хабар беради Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates