Трамп Будапештда ўтказилиши керак бўлган Путин билан учрашув бекор қилинганини тасдиқлади

    Овал кабинетдаги брифингда АҚШ Президенти Дональд Трамп Путин билан аввалдан режалаштирилган учрашувни бекор қилганини тасдиқлади. “Бу менга тўғри келмади”, деб тушунтирди Оқ уй раҳбари.

    АҚШ Президенти Дональд Трамп Будапештда Россия Президенти Владимир Путин билан режалаштирилган учрашувни бекор қилганини тасдиқлади, деб хабар берди dw.com.

    “Биз Президент Путин билан учрашувни бекор қилдик. Шунчаки, бу менга тўғри келмади. Мен керакли жойга етиб бормоқчи бўлганимизни ҳис қилмадим. Шунинг учун мен уни бекор қилдим. Аммо биз буни келажакда амалга оширамиз”, деди Трамп журналистларга Оқ уйда Европа вақти билан 23 октябр, пайшанбага ўтар кечаси брифингда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates