Мулоқот чоғида 2023 йил амалга ошириладиган лойиҳалар, қўшма тадбирлар, хориждаги турли туризм ярмаркаларида қатнашиш, шунингдек, сентябрда Самарқанд шаҳрида ўтадиган ЮНВТО саммити масалалари муҳокама қилинди.
Бельгиянинг нуфузли медиакомпанияси раҳбари сўнгги йилларда мамлакатимизда нафақат сайёҳлик йўналишида, балки бошқа соҳаларда ҳам туб ўзгариш ва ислоҳотлар амалга оширилаётганини юқори баҳолади. У шунингдек, элчихона, республикадаги масъул вазирлик ва идора вакиллари ҳамда маҳаллий туркомпаниялар билан ҳамкорликни фаоллаштиришга тайёрлигини билдирди.
«Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳлар оқимини кўпайтириш учун компаниямиз жамоаси билан биргаликда бор имкониятни ишга солишга тайёрмиз, - деди Антонио Бускарди. - Шу мақсадда 2023-2024 йилларда ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқяпмиз ва уни яқин кунларда ўзбек томонига тақдим этамиз».
«Buscardini Communications» раҳбари, шунингдек, компания қошида ташкил этилган «Travel Tomorrow» информацион порталида нафақат Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган мақолалар, видеороликлар нашр қилиш, балки республикада устувор бўлган бошқа масалаларда ҳамда мақола ва янгиликларни кўпайтириш ниятини билдирди.
Учрашув якунида, томонлар Бенилюкс мамлакатларида ташкил қилинадиган турли туризм ярмаркаларида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини биргаликда намойиш қилиш, шунингдек, ушбу соҳасида Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи мамлакатлари иштирокида халқаро конференция ўтказиш юзасидан келишиб олдилар.









