Целиакия нима?

    Саломатлик 16 ноябр 2021 7978

    Целиакия ёки глютен қабул қилолмаслик касаллиги бўй ўсишининг ортда қолиши, ич кетиши ва овқатланишни бузилиши синдроми билан кечади.

    Оддий ҳолдек туюлган бу касаллик бутун умрга ўз асоратларини қолдиради. Организм буғдой, жавдар, сули, тариқ ва арпа каби донли маҳсулотларни қабул қилолмайди, яъни ич кетиши, кўнгил айниши билан белги беради.

    Целиакия – ингичка ичак шиллиқ қаватини бошоқли донлар оқсили глиадин таъсирида зарарланиши натижасида келиб чиқувчи, туғма, кўп белгили ва кучайиб борувчи хасталикдир. Овқат сўрилишини бузилиши билан кечадиган мазкур хасталикни зўрайиб бориши ногиронликка олиб боришдан ташқари ичакда хатарли ўсмалар пайдо бўлиш хавфини оширади ва натижада болалар ўлими ошишига олиб келади.

    Асосий белгилари:

    — тана оғирлиги ва бўй ўсишини ортда қолиши;

    — қоринда оғриқ бўлиши;

    — қусиш ҳолатининг кўп кузатилиши;

    — иштаҳасининг пасайиши ёки кўтарилиши;

    — жахлдорлик ва тажовузкорлик ва бошқалар

    Бундай вазиятларда, албатта, шифокорга мурожаат қилиш зарур.

    Бу касаллик энг кўп Италияда тарқалган.

    Интернет материаллари асосида Феруза Жўраева тайёрлади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates