ТТАда семестрдан йиқилган талабаларнинг ижтимоий тармоқлар орқали қилган арзи юзасидан расмий муносабат

    Саломатлик 31 март 2021 3554

    Фарзандлари Ўзбекистондаги нуфузли чет эл олийгоҳида таҳсил олаётганлар яхши билади.

    Шартнома шартлари сўзсиз бажариладиган икки томонлама келишувга асосан талаба семестр пайти битта фандан етарли балл тўплолмаган бўлса, бир йил ортга чекиниб ўша фанни қайта ўқийди.

    Ижтимоий тармоқларда Тошкент тиббиёт академиясининг бир гуруҳ талабалари курсда қолдирилганликларидан норозилик билдирилган видео мурожаат тарқалди. Унда бир гуруҳ талабалар ва уларнинг яқинлари гўёки Академия раҳбарияти Президент фармон ва қарорларига риоя қилмаганлиги ва айрим талабаларга балл етмаганлиги важини келтиришган. Бунга нисбатан Тошкент тиббиёт академияси қуйидаги маълумотларни тақдим этади.

    Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 3069-рақами билан рўйхатдан ўтган Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 9 августдаги 19-2018-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисида»ги низомга кўра талабага оралиқ ва (ёки) якуний назорат турини қайта топшириш учун берилган муддат давомида талаба томонидан қайта топширишлар сони 2 мартадан кўп бўлмаслиги кераклиги, оралиқ назорат турини топширмаган, шунингдек ушбу назорат тури бўйича «2» (қониқарсиз) баҳо билан баҳоланган талаба якуний назорат турига киритилмаслиги белгиланган.

    Академияда таҳсил олаётган талабалар сони 5570 тани ташкил қилиб, ўтган 2020 йилнинг 16 мартидан бошлаб барча талабалар пандемия туфайли масофавий таълим олишди ва 2019-2020 ўқув йили учун баҳорги семестрни масофавий якунлашди.

    2020-2021 ўқув йили кузги семестрни сентябрь ойида талабалар масофавий таълим билан бошлаб, октябрь ойидан анъанавий таълимга ўтдилар.

    Жорий йилнинг 11 январидан 31 январига қадар бўлган давр оралиғида талабалар фанлар бўйича якуний назоратлар турларини топшириб кузги семестрни якунлашди.

    Аммо, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сонли қарорига мувофиқ қабул қилинган Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 9 августдаги 19-2018-сон буйруғи билан тасдиқланган «Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисида»ги низомга асосан фанларни ўзлаштира олмаган ҳамда оралиқ ва якуний назорат турларини топшира олмаган талабаларга баҳорги семестрни бошида, яъни 2021 йилнинг февраль ойида тўлиқ қайта топшириш учун Академия кафедраларида навбатчиликлар ташкил қилиниб, талабалар учун қўшимча маслаҳатлар каби имкониятлар яратилди.

    Қайта топшириш учун берилган муддат давомида академик қарздор талабалар ҳақида ҳар ҳафтанинг шанба куни ўтказиладиган координацион кенгашда муҳокамалар олиб борилиб, унда деканат ходимлари томонидан фанларни белгиланган муддатда ўзлаштира олмаган талабаларни ҳар бири академик қарздорликлари тўғрисида огоҳлантирилган.

    Бундан ташқари, жорий йилнинг 2021 йилнинг январь – февраль ойларида Ўқув ишлари бўйича проректор талабалар билан йиғилиш ўтказиб, қонунчиликда белгиланган муддатда фанларни ўзлаштирмаган ҳамда оралиқ ва якуний назорат турларини топширолмаган талаблар курсда қолдирилиши тўғрисида огоҳлантирилган ва бу тўғрисида ота-онасини огоҳлантириш ҳақида тушунтириш берилган.

    Бироқ, Низомда белгиланган имкониятлар тугаган бўлса-да, ректор Алишер Шодмонов талабалар билан шахсан ўзи учрашиб, Академия кенгашидан уларга яна бир бор имконият бериш ташаббуси билан чиққанидан кейин, Кенгаш қарори билан талабаларга 2021 йилнинг 11 мартига қадар қайта қарздорликларини қайта топшириш учун қўшимча вақт ва учинчи маротаба имконият берилган.

    Кузги семестр якунига қадар академик қарздор талабалар сони минг нафарга яқин бўлган.

    Академия томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сонли қарорига мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 9 августдаги 19-2018-сон буйруғи билан тасдиқланган Низом талабларига риоя қилинганидан сўнг, қайта топшириш имкониятидан учинчи марта ҳам ўта олмаган талабаларнинг умумий сони 216 тани ташкил қилди. Улардан 8 нафари грант асосида ва 208 нафари контракт асосида таълим олишмоқда.

    Академик қарздор талабларга қуйидаги кесимда курсда қолдириш тўғрисидаги буйруқ чиқарилди:

    - даволаш факультети бўйича 173 (7 та грант) та талаба. Шундан, 2-курсда 79 та (2 та грант), 3-курсда 90 та (5 та грант), 6-курсда 5 та талаба;

    - тиббий педагогика факультети бўйича 23 та (1 та грант). Шундан, 2-курсда 7 та, 3-курсда 15 та, 6 курсда 1 та талаба;

    - тиббий профилактика факультетида 19 та (2 та грант). Шундан, 2-курсда 9 та, 3-курсда (2 та грант) талаба.

    Гулчеҳра Мирзаева, Тошкент тиббиёт академияси

    Матбуот хизмати

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates