Туғуруқхонада ҳомиладор аёл тўрт эгизаги билан вафот этди

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди.

    Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятидаги туғуруқхонада ҳомиладор аёл 4 нафар эгизак чақалоғи билан вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, 2024 йил 13 январь соат 21:10 да Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали 1-акушерлик бўлимига Давлатобод тумани “Нуробод” МФЙ да яшовчи 2002 йилда туғилган фуқаро М.М. кучли туғуруқолди оғриғи билан оғир аҳволда олиб келинган.

    Қабул вақтида унга “1-ҳомиладорлик, 24 ҳафта 1 кун. Кўп ҳомилалик. (тўрт эгиз ҳомила). Уретрогидронефроз 3-даражаси. Сурункали анемия ўрта даражаси” дастлабки ташхиси қўйилган.

    Аёлда мазкур ҳомиладорлик тушиш хавфи ва уретрогидронефроз 2-, 3-даража билан кечган. Шу сабабли М.М. уч марта марказнинг ҳомиладорларни даволаш бўлимида зарур муолажалар олган.

    Ўша пайтда аёлнинг яқинларига 4 эгиз ҳомила муддатига етиб, туғилиши қийин эканлиги ва буйраклар уретрогидронефрози 2-, 3-даражаси ҳомиладор саломатлигида жиддий асоратлар бериши мумкинлиги ҳақида тушунтирилган.

    Аёл тиббий назоратда бўлган вақтда унга антибактериал терапия ва дистресс синдром профилактикаси ўтказилган.

    2024 йил 14 январь куни соат 23:00 да беморда оғриқ кучайиб, ўта қисқа вақтда ҳомиланинг патологик тушиши кузатилган. Ҳомилаларнинг вазни 410 гр, 380 гр, 390 гр ва 400 граммдан иборат бўлган.

    Шундан кейин аёл бачадони инструментал тозаланиб, гинекология бўлимига ўтказилган. Бироқ 15 январь соат 06:50 да беморнинг аҳволи кескин ёмонлашиб, унда клиник ўлим ҳолати юз берган. Аёл дарҳол сунъий нафас олиш ускунасига уланиб, бирламчи реанимацион чоралар кўрилишига қарамасдан шу куни соат 07:10 да унда биологик ўлим кузатилган.

    Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, беморнинг ўлимига ўпка артерияларининг массив тромбоэмболияси ва ўткир юрак-қон томир нафас етишмовчилиги сабаб бўлган.

    Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича прокуратура ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу ҳолат сабабларига ойдинлик киритилгач, қўшимча ахборот берилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates