Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Ўтказилган тезкор тадбирда “М.Й.” фермер хўжалиги ҳисобчиси Қ.С. Сариосиё тумани "Субҳидам" маҳалласи ҳудудидаги туман ҳокимлиги захирасида бўлган 8 сотих ер майдонини фуқаро Б.Х.га гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, ушбу ер майдонини фирибгарлик йўли билан 5 600 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 3 600 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.