Шу йилнинг 11 август куни Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида 18 ёшли қиз Ф.Ж. таёқ ва металл буюм билан олинган тан жароҳати оқибатида вафот этди.
Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, қизга унинг укаси, 16 ёшли А.Ж. ҳужум қилган, чунки унинг опаси «йигитлар билан муносабатда бўлган».
Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи қўлга олиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.