Турар-жойларни ижарага беришнинг Ягона электрон реестрини юритиш ва уларни сертификатлаш тартиби жорий қилинди

    Туризм 3 июл 2021 1583

    Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарори билан Турар-жойларни ижарага беришнинг Ягона электрон реестрини юритиш ва уларни сертификатлаш тартиби тўғрисида тегишли Низом тасдиқланган бўлиб, бунда амалдаги автоматлаштирилган махсус электрон дастурда (кейинги ўринларда — Дастур) ижарага бериладиган турар-жойлар ва яшовчилар ҳисобини юритиш, шунингдек, уларни сертификатлаштириш ва Турар-жойларни ижарага беришнинг ягона реестрини юритишнинг тартиби белгиланган.

    Ушбу Низомга кўра:

    • жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган, туристларга ўттиз кунгача ижарага бериладиган турар-жойларни рўйхатга олишда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан ўзаро ҳамкорлик қилишга;
    • жисмоний ва юридик шахслар тасарруфида бўлган, туристларга ўттиз кунгача ижарага бериладиган турар-жойларни рўйхатдан ўтказишда;

    (Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчи туристларни ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатга вақтинча рўйхатдан ўтказишда, ҳудудий ички ишлар органларига мурожаат қилиш ҳоллари бундан мустасно);

    • туристларга ижарага бериладиган турар-жойларни, шу жумладан ижарачиларни солиққа солиш ва туристларни турган жойи бўйича ўттиз кунгача вақтинча рўйхатдан ўтказиш учун турар-жойларнинг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритишга;
    • ижарага бериладиган турар-жойларни сертификатлаштиришга татбиқ этилади.

    Турар-жойларни ижарага беришнинг ягона реестри (кейинги ўринларда — Реестр) — Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги «Туризм хизматларни сертификатлаш маркази» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда — Марказ) томонидан юритиладиган ижарага бериладиган Турар-жойлар тўғрисида маълумотлар базасида амалга оширилади.

    Бунда ижарага бериладиган турар-жой белгиланган норматив талабларга жавоб бериши лозим.

    Турар-жой ижараси электрон шаклда Дастур орқали амалга оширилади.

    Хусусан, турар-жойни сертификатлаш ва Реестрга киритиш аризани Дастурда рўйхатдан ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

    Аризачи турар-жойни сертификатлаш ва Реестрга киритиш учун интернет тармоғида онлайн режимда қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза беради:

    • аризачининг паспорт маълумотлари — жисмоний шахслар учун;
    • давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси — тадбиркорлик субъектлари учун;
    • кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқининг давлат реестридан кўчирма.

    Реестр маълумотлар базаси онлайн режимда янгиланади.

    Реестр Марказнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилган ҳолда электрон шаклда юритилади.

    Ижарага бериладиган турар-жойларни сертификатлаштириш соддалаштирилган ҳолда уларни Реестрга киритиш йўли билан амалга оширилади.

    Марказ томонидан ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни олган кунидан бошлаб уларни бир иш куни давомида ўрганиб чиқади, ўрганиш натижалари юзасидан турар-жойни Реестрга киритади ва бу ҳақида аризачига автоматик режимда QR-код саноқли тизимидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда билдирилади.

    Бунда ёнғин ва санитария-гигиена хавфсизлигини таъминлаш ижарага берувчининг зиммасига юклатилиб, зарур ҳолларда икки ёки ундан кўп хорижий тилларда ёнғин хавфсизлиги чоралари тўғрисида эслатмалар (йўриқномалар) ўрнатилишини таъминлайди.

    Реестрга киритиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим Дастур орқали автоматик режимда ундирилади:

    • жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар) учун — ҳар бир турар-жой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик фоизи миқдорида;
    • юридик шахслар учун — ҳар бир турар-жой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баровари миқдорида ундирилади.

    Турар-жойни ижарага бериш муддатлари (йилига 120 кундан ортиқ) ошиб кетганлиги борасида жисмоний шахсларни тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтиш зарурлигини хабардор қилиш дастур орқали амалга оширилади.

    Эслатиб ўтамиз, турар-жойни Реестрдан чиқариш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

    • агарда турар-жой бир йил давомида ижарага берилмаган бўлса;
    • аризачи томонидан Дастурга ишончсиз маълумотлар (қалбаки ҳужжатлар) киритилганда;
    • турар-жой эгаси томонидан Реестрдан ихтиёрий равишда чиқариш тўғрисида ариза берилса;
    • турар-жой эгаси томонидан Низомнинг шартлари ва талаблари бажарилмаса;
    • турар-жой эгаси — юридик шахснинг фаолияти тугатилса ёхуд тўхтатилса;
    • жойлаштириш воситалари томонидан норматив ҳужжатлар талабларининг сурункали равишда бузилиши ҳолатлари аниқланса.

    Шу билан бирга, Марказ томонидан турар-жой эгасининг белгиланган тегишли қатор талабларга риоя қилиниши мониторинг қилинади. Булар:

    • тегишли талабларнинг бузилиши ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш;
    • уларда кўрсатиладиган хизматларнинг жойлаштириш воситаларига доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини ўрганиш;
    • турар-жой эгаларининг ижарага берилган турар-жойда яшаш сифати ва хавфсизлигига таъсир қилиши мумкин бўлган ҳаракатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш
    • манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ёнғин хавфсизлиги талабларига амал қилиш, газ ва электр қурилмаларининг хавфсиз ишлатилиши юзасидан ўрганишларни амалга оширишдан иборат.

    Шу ўринда, турар-жой эгалари ва Марказнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам тегишлича белгилаб ўтилган бўлиб, Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates