Турин политехника университети қошидаги инкубация марказида илк «Demo Day» бўлиб ўтди

    Турин политехника университети қошидаги инкубация марказида биринчи «Demo Day» бўлиб ўтди. «Demo Day» IT-Park ва Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети томонидан ташкил этилди.

    Тадбирда Турин политехника университети ректори, IT-Park директорининг халқаро фаолият бўйича ўринбосари ҳамда ОТМ талабалари ва инкубация дастури иштирокчилари қатнашдилар.

    «Demo Day»да «Eventpad» — ҳар бир ташкилотчига ўз тадбирини ўзи ташкил этишига ва ўтказишига имконият яратадиган ягона платформа, «Poly.uz» — футбол майдонларини бронь қилиш ҳамда қўшма футбол матчларини ташкил этишга мўлжалланган илова, «3D Кутубхона» — бу китоб мутолаа қилиш учун барча қулайликларга эга бoлган онлайн кутубхонани тақдим этувчи платформа, «PMP platform» — дори-дармонларни онлайн харид қилиш ва бемор билан онлайн консультация ўтказишга мўлжалланган платформа каби 4 та стартап лойиҳа қатнашди.

    Ҳакамлар ҳайъати томонидан қўйилган баҳоларга кўра, «3D Кутубхона», «Poly.uz», «Eventpad» лойиҳалари энг яхши деб топилди ва ғолиблар пул мукофотлари билан тақдирланди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates