Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети иқтисодиёт факультетида Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (ГИЗ) ва Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети билан биргаликда туризм йўналишида таълим олаётган талаба-ёшларнинг назарий билим ва кўникмаларини амалиётда янада мустаҳкамлаш мақсадида Туризм лабораториясининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Германия халқаро ҳамкорликда ишлашиш ташкилотининг чет эллик вакиллари, Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ҳамда университет профессор-ўқитувчилари ва талаба ёшлар иштирок этишди.
Бу Туризм лабораторияси, Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб у меҳмонларни қабул этиш, меҳмонхона фаолияти, умумий овқатланиш ва бошқа амалий машғулотларга мўлжалланган.
Туризм лабораториясининг асосий мақсади соҳада таълим сифатини янада жадаллаштириш, битирувчи кадрларнинг амалий кўникмаларини ошириш, рақобатбардош кадрларни тайёрлаш, шу билан бирга туризм соҳасидаги хусусий сектор вакиллари ҳамда университет билан биргаликда ишлашишни йўлга қўйишдан иборат.