Туризм соҳаси ишчилари сертификатлари муддати навбатдаги малака имтиҳонигача узайтирилади

    Туризм 22 июл 2020 1089

    Туристик ташкилотлар ишчилари ва гидлар (экскурциячилар) учун малака сертификатларининг амал қилиш муддати навбатдаги малака имтиҳонини топшириш санасига қадар узайтирилди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 июлдаги “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш мақсадида аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги 6029-сонли фармонида шу ҳақида маълум қилинган.

    Шу тариқа, белгиланган шаклдаги ҳужжатга эга, лекин муддати тугаб бораётган туристик ташкилотлар ходимлари ва гидлар (гид-таржимонлар), экскурциячилар ҳамда йўриқчи-йўл бошловчилар мавжуд ҳужжатга мувофиқ ўз ишларини давом эттириш ҳуқуқига эгадирлар.

    Республикада санитария-эпидемиологик ҳолат яхшиланиши, карантин чоралари ва чекловлар олиб ташланиши билан малака имтиҳонлари ўтказиладиган сана тўғрисидаги қўшимча маълумотлар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тақдим этилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates