Автомобилсиз кун акциясида иштирок этиб, унинг доирасида олинган сурат ва видеоларни қуйидаги хештегларидан фойдаланган ҳолда ижтимоий тармоқларда жойлаган ҳамда энг кўп кўрилган постлар эгалари велосипед ва спорт экипировкаларини қўлга киритади:
#carfreeday_uzbekistan
#shaxsiynamunakursat
#avtomobilsizbirkun
Бунда 5 нафар биринчи ўрин эгалари – велосипед, 5 нафар иккинчи ўрин эгалари спорт экипировкалари билан мукофотланади.
Шу билан бирга, автомобилсиз кун акциясини энг фаол тарғиб қилган 5 нафар оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар велосипед билан мукофотланади.
Ғолибларга мукофотлар 27 сентябрь – Бутунжаҳон туризм куни Бош вазир ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов томонидан тантанали равишда топширилади.
Автомобилсиз кун акциясини ўтказишдан мақсад мамлакатимиз аҳолиси ўртасида экологик маданият ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, йўл ҳаракати хафсизлигини янада такомиллаштиришга йўналтирилган.
Шундай экан, барчангизни юқоридаги хештегларни қўллаган ҳолда танловда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз!