“Turkish Open” турнирида ҳамюртларимиз саккизта медални қўлга киритди

    Спорт 13 март 2021 1300

    Туркияда таэквондо бўйича терма жамоамиз учун йилнинг илк халқаро турнири якунланди. Қувонарлиси, ҳамюртларимиз ушбу мусобақани саккизта медаль билан якунлашди.

    Хабар берганимиздек, бугун бўлиб ўтган беллашувларда Никита Рафалович -80 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган эди. Ушбу вазнда баҳс олиб борган Шуҳрат Салаев, шунингдек, Шоҳсанам Аъзамова (-46 кг) ҳамда Мадинабону Маннопова (-49 кг) бронза медали билан тақдирланишди.

    Эътиборли жиҳати, жорий мусобақада финалгача борган 3 нафар таэквондочимиз ҳал қилувчи жангларни ҳам муваффақиятли якунлашди. Шу тариқа жамоамиз ўзи иштирок этган йилнинг илк мусобақасида 3 та олтин ва 5 та бронза, жами 8 та медалга сазовор бўлди.

    “Turkish Open” ғолиб ва совриндорлари:
    Олтин – Улуғбек Рашитов
    Олтин – Нигора Турсунқулова
    Олтин – Никита Рафалович
    Бронза – Чарос Қаюмова
    Бронза – Шоҳруҳ Ражабов
    Бронза – Мадинабону Маннопова
    Бронза – Шоҳсанам Аъзамова
    Бронза – Шуҳрат Салаев

    Терма жамоамиз эртага 19:00 да Тошкентга қайтиб келади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates