Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, автоҳалокат оқибатида микроавтобус ағдарилиб кетган, шаҳарлараро автобус ҳайдовчиси ҳалок бўлган ва яна 13 йўловчи жароҳат олган.
Тез ёрдам бригадалари ва полиция воқеа жойига юборилган. Жабрланганларга воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва кейин яқин атрофдаги шифохоналарга олиб кетилган.
Ҳодиса юзасидан тергов олиб борилмоқда, деб хабар берди report.az.








