Туркистон оқ лайлагининг ҳаёти сақлаб қолинди

    Самарқанд вилояти Оқдарё туманида Ўзбекистон “Қизил китоби”га киритилган Туркистон оқ лайлагига тиббий ёрдам кўрсатилди.

    Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

    Қайд этилишича, Оқдарё дарёси бўйида маҳаллий аҳоли бир қаноти синиши оқибатида уча олмай қийналаётган Туркистон оқ лайлагини топиб олишди. Қушга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ветеринарга олиб борилади ва тиббий кўрикдан ўтказилади. Кейин эса бу ҳақда Экология вазирлигига ишонч телефони орқали хабар берилган.

    Мурожаатдан сўнг Оқдарё туман Экология бўлими давлат инспекторлари Туркистон оқ лайлагини Зарафшон миллий табиат боғининг реабилитация марказига вақтинча сақлаш учун топширишди. Аҳволи яхшилангач, қуш табиатга қўйиб юборилади.

    Экология вазирлиги қушга меҳр кўрсатган ва ўз вақтида хабар қилган фуқароларга миннатдорлик билдиради.

    Маълумот учун, Туркистон оқ лайлаги заифга яқин, қисман ўтроқ учиб ўтувчи тур сифатида Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Умумий сони 2500 дан ортиқ деб тахмин қилинади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates