Ўзбекистонлик ёшлар учун махсус грант дастурлари йўлга қўйилади

    Ўзбекистон ёшлари учун янги имкониятлар очилмоқда – Туркия билан ҳамкорлик кенгаймоқда.

    Туркия Республикаси Хориждаги турклар ва қардош жамиятлар Бош бошқармаси раҳбари Абдуллоҳ Эрен ва Ёшлар ишлари агентлиги директори, сенатор Алишер Саъдуллаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон – Туркия ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга қаратилган масалалар муҳокама қилинган учрашувда асосий эътибор ёшларга қаратилди. Сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг ривожланиб бораётгани ва айниқса ёшлар сиёсати соҳасида алоҳида муваффақиятларга эришилаётгани таъкидланди.

    Шунингдек, “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси орқали турк тилини мукаммал ўрганган ёшлар Туркия Республикасига тажриба алмашиш учун юборилиши режалаштирилди. 2025-2026 ўқув йили учун ўзбекистонлик ёшларга махсус грант дастурларини йўлга қўйиш бўйича муҳим таклифлар ҳам билдирилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates