Туркия Иқтисодиёт ва технологиялар университетига қабул бошланди

    Таълим 29 июл 2020 5942

    Аввал хабар қилганимиздек, 27 июлда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Туркия иқтисодиёт ва технология Университети ўртасида ушбу Олий таълим муассасасининг Тошкент филиалига талабаларни қабул қилиш масаласи бўйича видеоконференция шаклида матбуот анжумани бўлиб ўтганди.

    Бугун эса Туркиянинг мазкур университетининг Тошкент шаҳридаги филиали 2020-2021 ўқув йилида илк талабаларни қабул қилишни бошлади.

    Филиал ўз фаолиятини 2020 йил 14 сентябрда қуйидаги иккита таълим йўналиши билан бошлайди:

    • Электрон тижорат ва технологияларни бошқариш;
    • Халқаро бизнес ва тадбиркорлик.

    Кириш имтиҳони 2020 йил 15 августда бўлиб ўтади, деб хабар беради ССП матбуот хизмати.