Учрашувда қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатларини етказиб бериш ва ушбу техникаларни туманда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш юзасидан суҳбат ўтказилди. Кейинги йилларда экиладиган экинларнинг ҳосилдорлигини ошириш ҳамда тупроқ иқлим шароити 3 хил тоифадаги экин ерларида жами 600 гектар майдонда пахта етиштириш учун дастлабки келишувлар амалга оширилди.
Шунингдек, туманда қўшма корхона очиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш, қишлоқ хўжалиги мутахассисларини ўқитиш, туман пахтачилик кластери билан ҳамкорликда янги пахта навларини яратиш, ҳосилдорликни 50 центнердан ошириш бўйича меморандум ҳам имзоланди.