Туркияда маҳаллий аҳолини сўрамасдан суратга олиш ва уни тарқатиш қатъиян ман қилинади

    Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси фуқароларимизни бундан огоҳлантирди.

    Чет элга вақтинчалик яшашга ёки саёҳат учун чиққандан кейин диққатга сазовор жойларда суратга тушишни истамайдиган одам бўлмаса керак. Аммо бу билан чекланмайдиган қизиқувчан сайёҳлар ҳам учраб туради.

    Борган мамлакати муҳитининг суратларда яхшироқ акс этиши учун кўп нарсаларни объектив орқали муҳрлашга ҳаракат қилиб, баъзида жарима ёки жазога тортилиши ҳам мумкин.

    Ҳар бир мамлакатнинг суратга олиш-олмаслик борасида ўз тартиб қоидалари бор. Масалан, Туркияда маҳаллий аҳолини сўрамасдан суратга олиш ва уни тарқатиш қатъиян ман қилинади. Айниқса, маҳаллий аёлларни суратга олиш мумкин эмас. Бу шахсий ҳаётга тажовуз деб ҳисобланади. Ушбу қонунни бузганлик учун озодликдан маҳрум қилиниш мумкин.

    Афсуски, фуқароларимиз орасида ҳам мазкур қонунни бузиб Истанбулнинг Малтепе туманидаги жазони ижро этиш муассасасида сақланаётганлар ҳам йўқ эмас. Ҳозирда Бош консулхона фуқароларимизни озод этиб уларни ватанга қайтариш учун керакли ишларни олиб бормоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates