Туркияда сўнгги 60 йил ичида 240 та кўлдан 186 таси қуриб қолди

    Туркияда сўнгги 60 йил ичида Туркиядаги 240 та кўлдан 186 таси бутунлай қуриб қолди, қолганлари эса қурғоқчилик ва ифлосланиш хавфи остида, дея огоҳлантирди эксперт.

    “Туркия кўллари жиддий муаммоларга дуч келмоқда, жумладан, сув сатҳининг пастлиги, юзасининг камайиши, ифлосланиш ва кислород танқислиги... Улар йўқ бўлиб кетиш арафасида”, деди Туркия табиатни муҳофаза қилиш жамияти (TTKD) илмий маслаҳатчиси Эрол Кесижи.

    Кесижининг сўзларига кўра, Туркиянинг қадимий табиий кўллари билан боғлиқ жиддий муаммолар фундаментал муаммолар ва уларга мос ечимларнинг кеч аниқланганидан келиб чиқади.

    Мутахассис, шунингдек, бунинг оқибатида охирги йилларда кучли қурғоқчилик ва ифлосланишнинг таъсири кучайганини таъкидлаб, Онадўлининг бир қатор кўллари шўрланиш даражасининг ошиши ва географик жойлашуви туфайли муаммоларга дуч келаётганини таъкидлади.

    “Мамлакатда деярли кўллар қолмади; лой ва кимёвий чиқиндилар миқдори ортиб бораётгани сабабли улар ифлосланмоқда, шу туфайли сув сатҳи сезиларли даражада пасайиб кетди ва пасайишда давом этмоқда”, дея таъкидлаб, бу биохилма-хилликнинг йўқолишига олиб келишини таъкидлади.

    Балиқ популяцияси доимий равишда камайиб бораётган бир пайтда, кўллар макро- ва микросув ўсимликлари билан тўлиб кетмоқда, дея тушунтирди у.

    Кесижи, қишлоқ хўжалигини суғориш ишларидаги назоратсизлик иқлим фалокатининг асосий сабабларидан бири эканлигини айтди, деб хабар беради mk-turkey.ru.

    “Ўсимлик тўқималари ҳам, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳам шаҳарларнинг иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда, замонавий илмий ғоялар асосида назорат қилиниши керак. Айни пайтда Туркияда стандартларга жавоб берадиган ёки намуна бўла оладиган биронта ҳам кўл йўқ”, дея таъкидлади эксперт.


    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates