Мазкур нуфузли тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов ҳам иштирок этди.
V этноспорт маданият фестивалида дунёнинг 26 давлати вакиллари ўз маҳоратларини намойиш этишади.
Фестивал доирасида вазир А.Икрамов Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раиси жаноб Нажмиддин Билол Эрдўғон ҳамда яна бир қатор юқори мартабали меҳмонлар билан расмий учрашувлар ташкил этилади, деб ёзмоқда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланган.
Қарор билан этноспорт турларини 2025 йилгача оммалаштириш ва ривожлантириш дастури ҳамда ушбу дастурни 2022-2023 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.