Туркманистонда метан чиқиндилари антирекорд ўрнатди

    Туркманистондаги атиги иккита “Туркманнефть” конлари 2022 йилда атмосферага Буюк Британиядагидан кўпроқ карбонат ангидрид газини чиқарган. Бу ҳақда янги сунъий йўлдош суратлари асосида The Guardian хабар берди.

    2022 йилда Туркманистоннинг ғарбий қазилма конидан Каспий денгизига 2,6 миллион тонна метан сизиб чиққан, шарқий кондан эса 1,8 миллион тонна. Икки кондан чиқарилган жами чиқинди 366 миллион тонна карбонат ангидридни ташкил этди, бу дунёда 17-ўринни эгаллаган Буюк Британиянинг йиллик чиқиндиларидан кўпроқдир.

    Мутахассислар бу рақамларни “ҳайратланарли” деб атайди ва 2007 йилдан бери Туркманистондан чиқаётган чиқиндилар ортиб бораётганини таъкидлайди. Бу тезлашув глобал исишни 1,5 даражадан пастроқ ушлаб туришда катта таҳдид ҳисобланиши ва “иқлимни ҳалокатли бурилиш нуқталари”га олиб келиши мумкин.

    Сўнгги пайтларда факелда ёқилган газ ўрнига кўзга кўринмайдиган метан чиқиндилари тобора кўпайиб бормоқда. Бироқ замонавий технологиялар атроф-муҳитнинг бундай ифлосланишини аниқлаш имконини беради.

    Ёнмаган газ чиқиндилари оловга ёқишдан кўра атмосферага кўпроқ зарар етказади. Метан карбонат ангидриддан 80 баравар кўпроқ иссиқлик истеъмол қилади.

    Мутахассислар фикрича, муаммонинг ечими конлардаги сизиб чиқишларни бартараф этиш бўлиши мумкин. Бу арзон ва вақт ўтиши билан ўзини оқлайди, чунки йиғилган газни сотиш мумкин. Нашрнинг қайд этишича, Туркманистон нефть ва газ саноати инфратузилмаси жуда ёмон аҳволда, деб хабар беради theguardian.com.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates