Туркманистонда президент шарафига 2022 йил шиори танланди

    Воқеа-ҳодисалар 26 ноябр 2021 746

    Туркманистонда 2022 йил шиори мамлакат президенти шарафига «Аркадағ билан халқ даври» деб эълон қилинди.

    Маълум қилинишича, ушбу шиор Туркманистон жамоат ташкилотлари марказида «Тинчлик ва ишонч йили: Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг тинч ички ва ташқи сиёсати тантанаси» деб номланган йиғилишда муҳокама қилинган. Тадбирда Мажлис ва Халқ маслаҳати (парламентнинг икки палатаси) депутатлари, жамоат ташкилотлари ва расмий ОАВ вакиллари, ишлаб чиқариш ходимлари, оқсоқоллар ва ёшлар иштирок этган.

    «Суверен ватанимиз эришаётган муваффақиятлар давлатимиз раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовнинг чуқур ўйланган ва узоқни кўзлаб олиб бораётган сиёсати самарасидир», дея таъкидланган йиғилишда. Агентликнинг қайд этишича, шу сабабли 2022 йил шиорини етакчи Аркадағ номи билан боғлашга қарор қилинган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates