ТУРКСОЙ ташкилоти Бош котиби билан учрашув бўлиб ўтди

    Туризм 27 феврал 2023 1190

    Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов ҳамда ТУРКСОЙ ташкилотининг бош котиби Султан Раев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Маълумот учун, 26–19 июнь кунлари Тошкентдаги Халқаро анжуманлар саройида ТУРКСОЙнинг 30 йиллигига бағишланган «Турк маданияти кунлари» бўлиб ўтади. Унда ташкилотга аъзо давлатлардан бир қатор санъаткорлар ҳам иштирок этиши режалаштирилган. Шунингдек, тадбирда «ТУРКСОЙ фотокўргазмаси», «Турк дунёси расмлари кўргазмаси», «Турк дунёси усталарининг амалий санъати кўргазмаси», «Турклар нашрлари кўргазмаси», «Турк дунёси миллий либослари кўргазмаси» каби турк дунёси маданияти акс этган бир қатор кўргазмалар ҳам ташкил этилади. Қолаверса, ТУРКСОЙ ташкилотига аъзо давлатлар санъаткорлари иштирокида маданий-кўнгилочар тадбирлар ҳам ташкил этилади.

    Таъкидлаш керакки, учрашувда Фарғона вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда 2023 йил давомида ўтказиладиган халқаро тадбирлар йўл харитаси ишлаб чиқилди.

    Шунингдек, Тошкент Давлат Шарқшунослик университетида Фарғона вилоят ҳокими ўринбосари, Шарқшунослик университети битирувчиси Хуршид Аҳмедов ТУРКСОЙ ташкилотининг Бош котиби билан учрашди.

    Учрашув давомида университет ва ташкилот ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди. Шу билан бирга, Фарғона вилоятида бўлиб ўтадиган илмий-амалий халқаро анжуманларни янада ривожлантириш юзасидан таклифлар билдирилди.

    Бундан ташқари, жорий йилда университетда ТУРКСОЙ ташкилоти томонидан ТУРКСОЙ хонасини очиш масалалари ҳам кўриб чиқилди, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    ТУРКСОЙ 1993 йилда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Туркия ўртасидаги келишув натижасида ташкил этилган. Кейинчалик ташкилотга бошқа давлатлар кузатувчи сифатида қўшилди.

    ТУРСКОЙ ташкилотининг мақсади туркий халқларнинг маънавий яқинлиги ва қардошлик бирлигини мустаҳкамлаш, туркий маданиятни дунёга танитиш ва унинг анъаналарини келажак авлодларга етказиш ҳисобланади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates