“Туронбанк” томонидан 476,6 миллиард сўм миқдорида кредитлар ажратилган

    Аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжидан келиб қулай шартлардаги ипотека кредитларини ҳам тақдим этади.

    Ўзбекистон молия бозорида 34 йилдан буён самарали меҳнат қилиб келаётган “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки бугунги кунда Республика бўйича ўзининг 20 та банк хизматлари маркази ва 60 дан зиёд офислари орқали юридик ва жисмоний шахсларга сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.

    Миллий матбуот марказида ўтган анжуманида “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки бошқаруви аъзолари бу ҳақда батафсил маълумот берди.

    — Йил бошидан юридик ва жисмоний шахслардан жалб қилинган депозитлар миқдори 5 триллион 097 миллиард сўмга етди. Бу ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда 9,4 фоиз кўп демакдир, — дейди “Туронбанк” АТБ Бошқарув раиси ўринбосари Зоҳиджон Обидов.

    Матбуот анжумани давомида Туронбанк томонидан жисмоний шахсларга тақдим этилаётган хизматларга алоҳида урғу берилди. Жумладан, 2024 йил бошидан “Туронбанк” АТБ томонидан жисмоний шахсларга умумий ҳисобда 476,6 миллиард сўм миқдоридаги кредитлар ажратилган. Бундан ташқари, 1 ноябрь ҳолатига “Туронбанк” АТБ томонидан жисмоний шахслар омонат қолдиғи 1 триллион 577 миллиард сўм бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26 фоизга ўсди. Бунинг натижасида мижозларга қулай ва манфаатли бўлган миллий валютада “Премиум”, “Келажак Пойдевори”, “Устувор”, “Имконият плюс”, “Максимум онлайн” ҳамда хорижий валютада “Оптимум” омонатлари тақдим этилди.

    Шу билан бирга Туронбанк аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжидан келиб қулай шартлардаги ипотека кредитларини ҳам тақдим этади.

    — Бирламчи ва иккиламчи бозордан хонадон харид қилиш истагида бўлган мижозлар учун 10 йилдан 20 йилгача бўлган муддатга, йиллик 17.5 фоиздан бошлаб, ҳеч қандай расмий даромадсиз, 420 миллион сўмгача ипотека кредити ажратилмоқда, — дейди "Туронбанк" АТБ Чакана бизнес департаменти директор ўринбосари Саидамир Мубаров, — Албатта, шартлар сиз танлаган уй ва унинг бошланғич тўловига қараб ўзгариши мумкин. Жумладан ҳозирги кунда энг оммабоп ипотека кредитларидан бирини бошланғич 15% тўлаб, йиллик 17,5 фоиздан 20 йил муддатга расмийлаштиришингиз мумкин, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда: 330 000 000 сўмгача, Тошкент шаҳрида: 420 000 000 сўмгача ажратилади.


    Реклама

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates