Ҳозирда ушбу майдонларда геология-қидирув ишлари учун бурғилаш ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йилда «Нурота» ГҚЭ томонидан Фориш тумани ҳудудида жойлашган «Арнасой», Конимех тумани ҳудудида жойлашган «Марказий Чордара», «Маданият», «Кўхнур», «Жанубий Конимех», «Жанубий Букинай», Нурота тумани ҳудудида жойлашган «Қизилча», Томди тумани ҳудудида жойлашган «Шимолий Ауминза» дала майдонларида бурғилаш ишлари олиб борилмоқда.
Бу орқали «Нурота» ГҚЭда уранга истиқболли ҳудудларни ўрганиш режалаштирилган. Жорий йилнинг ноябрь ойи ҳолатига экспедицияда 24 та бурғилаш қурилмалари мавжуд. Ушбу бурғилаш қурилмалари билан 2023 йил давомида 440 000 погона метр бурғилаш ишлари амалга оширилган бўлса, 2024 йил якунига қадар бурғилаш ишларини 541 000 погона метрга бажариш режалаштирилган.
Бугунги кунда экспедицияда 700 нафар муҳандис-техник ва ишчи-ходимлар ушбу режани ўз муддатида ва сифатли бажариш учун сидқидилдан меҳнат қилишмоқда.
«Навоийуран» ДК ахборот хизмати
Реклама