UZTELECOM Huawei билан Ўзбекистонда Сунъий интеллект ва илғор технологияларни янада ривожлантиради

    UZTELECOM вакиллари Бошқарув раиси бошчилигида Huawei штаб-квартирасига ташриф буюриб, Ўзбекистонда 5G технологиялари, Сунъий Intelлект ва Катта Маълумотларни жорий этиш соҳасида келгусидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди.

    UZTELECOM делегацияси Хитойда амалий ташриф билан бўлиб, Huawei компаниясининг бош қароргоҳига ташриф буюрди. Учрашув давомида Компания вакиллари Ўзбекистонда илғор технологияларни янада жорий этиш мақсадида АКТ соҳаси учун инновациялар билан танишди. Мамлакатнинг АКТ инфратузилмасини мустаҳкамлаш, хусусан, "ақлли" шаҳарлар қуриш ва «ақлли» уй концепцияларини жорий этиш каби соҳаларда Сунъий Intelлект ва Катта Маълумотлар технологияларидан фойдаланган ҳолда 5G ва 5,5G тармоқларини жорий қилиш имкониятлари ва илғор тажрибалари ўрганилди ва муҳокама қилинди.

    Сунъий Intelлект ва Катта Маълумотлар технологияларидан фойдаланиш Ўзбекистонни рақамлаштиришни жадаллаштиришга ёрдам беради, шунингдек, жамият ҳаёти сифатини сезиларли даражада яхшилайди ва кундалик иш жараёнларига интеллектуалликни жорий қилади.

    Учрашув якунлари бўйича томонлар Сунъий Intelлект ва Катта Маълумотлар технологияларини жорий этиш юзасидан лойиҳани ишга тушириш бўйича ҳамкорлик меморандуми тузишга келишиб олдилар.

    Чорак асрдан бери Huawei компанияси ва UZTELECOM алоқа оператори алоқа соҳасида аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш, инновацияларни жорий этишда ҳамкорлик қилиб келмоқда. Сентябрь ойида бўлиб ўтган ИCТWЭEК 2024 ҳафталигида компаниялар Ўзбекистонда МДҲда биринчи марта 5.5G тармоқларини ишга туширишди.


    «UZTELECOM» АК Ахборот хизмати


    Реклама

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates