баннер
13 мар 2025
17:40

    Аёл ва унинг фарзандларини куч билан ИИБга олиб кетган ходимга хизмат текшируви тайинланди

    Ижтимоий тармоқларда ИИО ходимлари патруль машинасида болали аёлни олиб келгани, у машинадан тушишни истамай қаршилик қилгани ва ЙПХ ходими уни мажбуран туширгани акс этган видео тарқалди.

    Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.

    Маълум қилинишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 11 март куни тахминан соат 21:30 атрофида Миробод тумани ҳудудида содир бўлган. Муқаддам бир неча маротаба МЖтКнинг моддалари билан маъмурий жавобгарликка тортилган Х.А. ўзининг уч нафар вояга етмаган фарзандидан фойдаланиб, тиланчилик билан шуғуллангани аниқланди.

    Мазкур ҳуқуқбузарликни тўхтатиш ва қонуний чора кўриш мақсадида ППХ ходимлари ушбу аёлни яқин орадаги ИИБга таклиф қилган. Бироқ фуқаро ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармади.

    Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Х.А.га нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик), 188-3-моддаси (тиланчилик қилиш) ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

    Уч нафар вояга етмаган боланинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.

    Шунингдек, видеотасвирда акс этган ҳолатда ходимларнинг ҳаракатига баҳо бериш мақсадида хизмат текшируви тайинлангани маълум қилинди.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech