Уч қават бўлиши керак бўлган бино ўн икки қаватга айланиб кетди

    Урбанизация 11 май 2023 2830

    Тошкентда 3 қават қурилиши режалаштирилган бинода ноқонуний тартибда қўшимча 9 қават ва мансарда қурган тадбиркор аниқланди.

    Аниқланишича, Тошкент шаҳар Учтепа тумани 23-мавзе ҳудудида буюртмачи “М.Г.Ҳ.” МЧЖ томонидан қурилаётган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуасида қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида 2021 йилда назорат инспекциясига хабарнома юборилган. Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг тегишли хулосаси билан бино эскиз лойиҳаси 3 қаватга келишилган.

    2021 йилда эса ушбу объектда лойиҳадан четга чиққан ҳолда қўшимча қаватлар қурилиши аниқланган. Мазкур қоидабузарлик юзасидан бир неча марта ёзма кўрсатма ҳамда огоҳлантириш хатлари берилишига қарамасдан қурилиш ишларини давом эттирган.

    Ҳозирда тадбиркор Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддаси (шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) тегишли бандлари асосида жавобгарликка тортилган ҳамда ушбу объект юзасидан Суд органларига даъво аризалари киритилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates