Улуғ халқнинг мангу қўшиғи!

    Фикр 9 декабр 2021 1928

    Юртимиз мустақилликка эришгач, халқимизнинг азалий орзу-истаклари, эзгу интилишлари Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзларида ўзининг ёрқин ифодасини топди.

    1992 йил 10 декабрь тарихимизга мустақиллигимизни мустахкамлаш даврининг муҳим воқелиги содир бўлган кун сифатида кирди. Абдулла Орипов сўзи, Мутал Бурхонов мусиқаси асосида яратилган мадҳиямизда сўз ва куй уйғунлиги, дунё давлатлари мадҳияларидан асло қолишмайди. Унинг матни фуқароларимизни мустақил давлат қуриш йўлида матонат ва жасоратга, сабр-тоқат ва фидокорликка, ташаббускорлик ва курашга чақиради, миллий ғурурни уйғотади.

    Мардоновор ва сохр оҳанги бизни сехрлаб қўяди, қалбларимизда Ватанимиздан фахрланиш, бугунимиздан шукроналик ва эртангимизга улкан ишонч ҳисини уйғотади. Муаззам садолари давлатимиз раҳбарининг турли мамлакатларга расмий ташрифлари чоғида, Ўзбекистонга келган хорижий мамлакатларнинг раҳбарларини кутиб олиш маросимларида, юртимизда ўтаётган умумхалқ байрамларида, йирик халқаро анжуманлар, тинчлик ва дўстлик келишувларида, спорт мусобақаларида ва спортчиларимизнинг халқаро мусобақаларда энг баланд шохсупага кўтарилган пайтида баралла янграб дилларимизни хушнуд айлайди.

    Мадҳия фақат мадх этиш учун эмас балки эътиқоднинг ифодасидир. Янги Ўзбекистоннинг куч-қудрати, халқимизнинг ақл-заковоти, аждодларимизнинг шон-шухрати ва авлодларимизнинг ёруғ келажагини шарафловчи бу тарона асрлар оша олам узра баралла янграйверади. Бу қўшиқ она Ватанимиздан ғурурланишга, янги марраларни забт этишга ундайверади.

    Фатима Сейдабдуллаева,

    Республика маънавият ва маърифат маркази

    Тупроққалъа туман бўлинмаси бош мутахассиси.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates