Соврин спортчимизга Гонконгда ўтаётган пумсе бўйича жаҳон чемпионати арафасида топширилди.
Ушбу номинация ғолиби бутун дунё бўйича овоз бериш йўли билан аниқланди. Қувонарлиси, бу ўзбек таэквондочиларининг жаҳон миқёсида илк бор мана шундай нуфузли совринни қўлга киритиши бўлди. Боиси, шу пайтгача ҳеч бир ҳамюртимиз Бутунжаҳон таэквондо федерацияси томонидан бундай эътирофга сазовор бўлмаган эди.