«Умра-2022» янги мавсуми: ўзбекистонлик илк зиёратчилар умра амалларини адо этдилар

    Ўзбекистонлик илк зиёратчилар зиёратнинг барча амалларини адо этишиб Ўзбекистонга қайтдилар.

    Жорий йил 22 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан «Умра-2022» янги мавсумида Саудия Арабистонига келган дастлабки ўзбекистонлик зиёратчилар 11 кун давомида Мадина ва Макка шаҳарларида умра амалларини адо этдилар.

    Ватандошларимиз 2 октябрь куни «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси ҳаво қатнови билан Жиддаги Подшоҳ Абдулазиз номидаги халқаро аэропортдан Тошкент шаҳрига учиб кетишди.

    Зиёратчилар Бош консулхона ходимлари, Ўзбекистон ишчи гуруҳи аъзолари ва Саудиянинг «Мармар» ҳамкор компанияси вакиллари томонидан кузатиб қўйилди.

    Эслатиб ўтамиз: Бош консулхона «Умра-2022» янги мавсумини ўтказиш билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни ўз назоратига олган. Зиёратчиларга Ўзбекистон Ҳаж комиссияси томонидан юборилган ишчи гуруҳ ва малакали шифокорлар ҳамроҳлик қилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates