Бугун Имом Термизий илмий меросига бағишланган халқаро анжуман иштирокчилари Сурхондарё воҳасидаги Ҳаким Термизий ва Имом Термизий мақбараларини зиёрат қилди.
Халқаро анжуманда иштирок этган турли мамлакатлар муфтийлари, таниқли уламолар, исломшунос тадқиқотчи ва диний соҳа вакиллари нуфузли тадбирдан сўнг Хива шаҳридаги муборак қадамжоларни зиёрат қилди.
Шу йилнинг январь ойида Саудия Арабистонига келган фуқаро кейинчалик инсульт ташхиси билан Макка шаҳридаги Ибн Сино касалхонасига даволаниш учун ётқизилган. Унга виза муддати тугагач, мамлакатдан чиқиб кетишига тақиқ қўйилганди.
Расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш пойтахтимиздаги Ҳазрати Имом мажмуасида бўлди.
Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра вазирлиги зиёратчиларни Ҳаж рухсатномалари бекор қилинмаслиги учун керакли эмлашни олишга чақирди.
Шу кунларда юртимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланмоқда. Президент фармонига мувофиқ, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига бир марталик пул мукофоти топширилмоқда. Уларнинг ҳолидан хабар олиниб, меҳр-эҳтиром кўрсатилаётир.
Президент Шавкат Мирзиёев 16 ноябрь куни Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди. Дастлаб буюк олим Ҳаким ат-Термизий мақбараси зиёрат қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев 24 август куни Самарқанд вилоятига келди. Давлатимиз раҳбари аввало Пайариқ туманига бориб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.
Давлатимиз раҳбари Бухоро вилоятига ташрифини, анъанадагидек, Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади.
Давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Сингапур Президенти Ҳалима Яқуб бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари З.Маҳкамова ҳамроҳлигида Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.