баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз
  • 12059.09 сум
  • 138.65 сум
  • 10231.71 сум

Умумий овқатланиш корхоналарига имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш амалиёти жорий этилди

Бизнес 29 июл 2020 188

Пандемия сабаб ўртанилган карантин чекловлари биринчи бўлиб, хизмат кўрсатиш соҳасига жиддий таъсир кўрсатди.

Халқаро меҳнат ташкилоти прогнозларига кўра 2020 йилнинг якунига келиб дунё бўйича асосан хизмат кўрсатиш соҳаларида ишловчи 340 миллион киши ишсиз қолиши мумкин.  

Мамлакатимизда карантин эълон қилингандан сўнг пандемияга қарши курашиш, аҳоли саломатлигини сақлаш ва дори-дармонлар билан таъминлаш, иқтисодий секторни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларга қулай шарт-шароит ва имтиёзлар яратиб бериш каби масалалар ўз аксини топган 20 тадан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Хусусан 2020 йил 20 июльда қабул қилинган “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони шулар жумласидандир.

Фармонда 2020 йил 1 июлдан 31 декабргача умумий овқатланиш корхоналари ва биноларни ижарага беришга ихтисослашган корхоналар айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан, жисмоний шахслар эса кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилиши белгиланган. Бу аввало хизматлар соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари ихтиёрида кўпроқ даромад қолишини таъминласа, бошқа томондан жисмоний шахсларни пандемияни бартараф этиш учун жорий қилинган карантин чекловлари натижасида даромадлар камайиб кетаётган шароитда иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди.

Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак мазкур имтиёзлар натижасида 2020 йилнинг 1 июлидан 31 декабрига қадар 11,1 мингдан зиёд умумий овқатланиш корхоналари айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод этилади. Мазкур солиқ миқдори эса бир чоракда деярли 22,7 млрд. сўмни ташкил этади.

Шунингдек мазкур солиқ имтиёзлари бинолар учун ижара тўловлари миқдорини пасайишига ҳам хизмат қилади.

Таъкидлаш жоизки мамлакатимизда карантин қоидаларининг киритилиши умумий овқатланиш корхоналари фаолиятига жиддий салбий таъсир кўрсатди.

 Aйни шу жиҳатдан мазкур йўналишда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари учун кичик тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш амалиёти жорий этилмоқда. Хусусан, ушбу фармонга мувофиқ 2020 йил 1 июлдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналарини  кичик корхоналар тоифасига киритиш мақсадида умумий овқатланиш корхоналари учун белгиланган ходимларнинг йиллик ўртача сони 25 нафардан 50 нафарга оширилди.

Шу билан бир қаторда умумий овқатланиш корхоналарига 2021 йил 1 июлга қадар карантин чекловларининг енгиллаштирилиши ёки олиб ташланишига қараб, белгиланган тартибларга амал қилган ҳолда автодўкон, автомагазин, автотиркама, автоцистерна ва фудтраклар орқали савдо қилиш ҳуқуқи соддалаштирилган шаклда тақдим этилди.

Бу аввало мазкур турдаги хизмат кўрсатишни ташкил этишда бюрократик жараёнларни камайишига, бошқа томондан эса аҳолига хизмат кўрсатиш даражасининг ошишига хизмат қилади ҳамда авваламбор ҳозирги пандемия давридаги ҳолатга ҳам тўғри келади.

Шунингдек, мазкур фармонга асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5996-сон фармонида белгиланган:

а) мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилиш бўйича берилган имтиёзлар;

б) ижтимоий солиқ ставкасини 12 фоиздан 1 фоизга пасайтириш бўйича микрофирма ва кичик корхоналар учун берилган имтиёзлар;

в) божхона божи ва акциз солиғини тўлаш муддатини кечиктириш бўйича берилган имтиёзлар;

г) микрофирма ва кичик корхоналарда 2020 йил 15 май ҳолатига солиқлар, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликни ундиришни тўхтатиш бўйича берилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.

Шунингдек фармонда 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, шунингдек, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича оналарга бериладиган нафақалар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблашда жами даромадга киритилмаслиги белгилаб қўйилган бўлиб, бу ҳам мазкур нафақаларни олувчи аҳоли қатламининг даромадларини ошишига ҳизмат қилади.

Қисқа қилиб айтганда мазкур фармон ижроси хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари, хусусан умумий овқатланиш корхоналари фаолиятида бир қанча қулайликларни яратади ва коронавирус пандемияси туфайли киритилган карантин чекловлари натижасиди етказилган моддий зарар ҳажмини камайтиришга ҳизмат қилади.

 А.Нажимов,

Ўзбекистон Республикаси

Президенти ҳузуридаги

Стратегик ва минтақалараро

тадқиқотлар институти

етакчи илмий ходими  

 

No date selected
August 2020
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
Use cursor keys to navigate calendar dates