“Уральские Авиалинии“ авиакомпанияси Ўзбекистонга янги йўналишларда мунтазам парвозларни амалга оширади

    Маълумотларга кўра, ушбу авиакомпания Ўзбекистонга янги 3 та йўналиш бўйича мунтазам парвозларни йўлга қўяди.

    Транспорт вазирлигининг хабар беришича, “Ўзавиация“ агентлиги томонидан Россия Федерациясининг “Уральские Авиалинии“ авиакомпаниясига қуйидаги янги йўналишлар бўйича мунтазам парвозларни амалга ошириш учун тегишли рухсатнома берилди.

    Сочи – Самарқанд – Сочи;
    Сочи – Наманган – Сочи;
    Красноярск – Самарқанд – Красноярск.