Унда кўплаб туркий давлатлардан вакиллар иштирок этдилар. Туркий маданият ва қадриятларнинг муштараклиги акс этди. Конференцияда УрДПИ ректори Феруза Мадрахимова ўз маърузаси билан иштирок этди.
Сафар давомида Озарбайжон давлат педагогика университети, Озарбайжон давлат маданият ва рассомчилик университети ва бошқа университетлар билан меморандумлар имзоланиб, келгусида профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда илмий тадқиқот ишлари доирасида ҳамкорлик режалаштирилди.
Озарбайжон марказий илмий кутубхонаси билан ўрнатилган ҳамкорлик доирасида УрДПИ вакиллари ушбу кутубхонадаги Ўзбекистон тарихига оид ва ўзбек тилидаги китоблардан тадқиқот ишлари учун фойдаланишларига келишиб олинди.
Ўзбекистоннинг жануби-шарқида иккита янги археологик ёдгорлик аниқланди
Бир неча ўн йилдан бери хориж олимлар Ўзбекистоннинг қадимги ва замонавий цивилизацияларнинг шаклланишидаги ролини тушунишга ҳаракат қилиб келади.